Шу маошни берсак, Мбаппе аниқ бизда ўйнайди!

“Челси”нинг янги хўжайини Тодд Бёли жамоасига катта юлдузларни олиб келиш борасида бош қотирмоқда.

Айни пайтда клуб раҳбари ПСЖ билан келишолмай юрган Килиан Мбаппени Англия премьер-лигасига олиб келмоқчи. Ҳозирнинг ўзида  “Челси” раҳбарияти Франция терма жамоаси ҳужумчисига қанча маош бериши мумкинлиги айтилмоқда.

Football London нашрининг хабар беришича, Мбаппенинг янги жамоа олдига қўядиган асосий талаби рекорд даражадаги маош бўлади. Ҳозир Англия премьер-лигасида энг катта маош олаётган ўйинчи “Манчестер Сити” тўпурари Эрлинг Холанд ҳисобланади.

Мбаппени Англияда рекорд даражада мояна оладиган ўйинчига айлантириш учун “Челси” унга Холанддан кўпроқ пул бериши керак. Бу камида 60 миллион евродан зиёд маош тўлаш кераклигини англатади. Тодд Бёли бу харажатдан қочмоқчи эмас.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!