Шуҳрат Мақсудов: "Ҳар бир рақибга қарши жиддий тайёргарлик кўрдик"
Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи 3-туридан ўрин олган “Бунёдкор” – “Бухоро” (5:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Шуҳрат Мақсудов фикрлари билан ўртоқлашди.
- Даставвал жамоамиз мухлислари, футболчиларни, клуб ходимларини ғалаба билан табриклайман! Кубокдаги юришимизни давом эттириш учун дастлабки қадамни ташладик. Гуруҳимиз кучли эди. Учта Суперлига ва битта Про лига вакили. Ҳар бир рақибга қарши жиддий тайёргарлик кўрдик. Биринчи бўлимда таркибимизда 4 нафар, иккинчи бўлимда 7-8 нафар тарбияланувчимиз ҳаракат қилди.
Ўйлайманки, ёшлар ўйинни “бузмади”. Футболчиларга миннатдорчилик билдираман. Билол Туплиевдан хурсандман, бугун нафақат у балки барча ёшлар яхши ҳаракат қилди. Биз тўғри йўлдамиз. “Нефтчи” билан ўйинга тайёргарлик учун вақтимиз қисқа. Ўйлайманки, бу ҳам яхшиликка. Кучли жамоа, лекин биз ғалаба учун майдонга чиқамиз.
Фикрлар