Шуҳрат Мақсудов жамоасининг 10:0 ҳисобидаги ғалабасига қандай изоҳ берди?
Coca Cola Ўзбекистон Кубогининг 1-туридан ўрин олган “Рубин” – “Бунёдкор” (0:10) учрашувидан кейин “қалдирғочлар” устози Шуҳрат Мақсудов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
- Бугунги ғалаба билан барчани, хусусан раҳбариятимизни, футболчиларимизни, клуб ходимларини ва албатта мухлисларимизни табриклайман! “Рубин” жамоасига кейинги учрашувларда омад тилайман!
Ғалаба албатта барча мураббийни хурсанд қилади. Биз бошқа ўйинлар каби мазкур беллашувга ҳам жиддий қарадик. Учрашувдан олдин футболчиларга рақиб 1-лига вакили деб менсимаслик яхши оқибатга олиб келмаслигини, ўйин давомида вазиятни ўзгартириш қийин бўлишини тушунтирдик. Футболчиларга раҳмат айтаман! Кўрсатмаларимизни охиригача бажаришди.
“Сўғдиёна”га қарши ўйингача тўрт кунимиз бор. Жиззах жамоаси жиддий рақиб, яқиндагина Суперлига доирасида улар билан ўйнагандик. Рақибнинг кучини жуда яхши биламиз. Эртаданоқ мазкур учрашувга тайёргарликни бошлаймиз, - деди Мақсудов.
“Бунёдкор” матбуот хизмати.
Фикрлар