Шукуржон Раҳимовни енгган мўғулистонлик боксчи олтин медални қўлга киритди
Бундан бироз олдин -60 кг вазн тоифасида Закир Сафиуллин (Қозоғистон) ва Тсенбатаар Эрденебат (Мўғулистон) ўртасидаги финал жанги ўз ниҳоясига етди.
Мазкур жангда мўғулистонлик чарм қўлқоп устаси рақибини очколар ҳисоби бўйича мағлуб этди ва Осиё чемпиони бўлди. Сафиуллин эса ўз фаолиятида иккинчи бор қитъа биринчилигининг кумуш медалига сазовор бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Тсенбатаар Эрденебат мусобақанинг ярим финалида ҳамюртимиз Шукуржон Раҳимовни мағлуб этган эди.
Фикрлар