Шукуровга яна бир Туркия клубидан қизиқиш бор
"Фотиҳ Карагюмрюк" билан хайрлашиб, эркин агентга айланган Отабек Шукуровга Туркия биринчи лигаси вакили "Гозтепе" клубидан қизиқиш бор, дея хабар бермоқда "Yeni Asir" нашри.
Олдинроқ ярим ҳимоячини "Кажаэлиспор" жамоаси ҳам ўз таркибига қўшиб олишга ҳаракат қилаётгани борасида хабар бергандик. Шукуров катта эҳтимол билан Осиё кубогидан кейин бошқа клубга кўчиб ўтиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, "Гозтепе" Туркия биринчи лигасида "Кажаэлиспор"дан кейин 3-ўринда турибди.
Фикрлар