Шунчаки даҳшат: Муҳаммад Салоҳ ЕЧЛда энг тезкор футболчи

 

УЕФА расмий сайти жорий мавсумнинг Европа Чемпионлар Лигасидаги энг тезкор ТОП-5 футболчиларини эълон қилди.

Ушбу мавсумнинг ҳақиқий кашфиётига айланган “Ливерпуль” ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ 33,8 км/соат билан энг яхши натижани кўрсатди. Иккинчи ўриндан 33,5 км/соат кўрсаткич билан “МЮ”нинг ёш иқтидори Маркус Рэшфорд жой олди.

3–4 ўринларни “Манчестер Сити” ҳимоячиси Кайл Уокер ва “Барселона” форварди Усмон Дембеле ўзаро бўлишиб олишди. Уларнинг максимал тезлиги 33,3 км/соатга тенг бўлди.

“Рома” аъзоси Костас Манолас 33,1 км/соат билан кучли бешликка якун ясади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!