Шунчаки “даҳшат”: Палмер бу ишни уддалаган Англиядаги ягона футболчи бўлди

Англия Премьер-лигасининг олтинчи турида “Челси” ўз майдонида “Брайтон”ни қабул қилиб, 4:2 ҳисобида иродали ғалабага эришди.

Ўйин қаҳрамони Коул Палмер бўлди. Бу футболчи рақибларнинг икки голига биринчи бўлимнинг ўзида тўртта аниқ зарба билан жавоб берди.

Шу тариқа, Коул Палмер Англия Премьер-лигаси тарихида мисли кўрилмаган рекорд ўрнатди. Дунёнинг энг кучли лигаси сифатида эътироф этиладиган Англия чемпионати юқори дивизионида ҳали бирор футболчи биринчи бўлимнинг ўзида покер қайд этмаган.

Палмер учун тўртта гол уришга 20 дақиқа кифоя қилди. Биринчи тўпини 21-дақиқада киритган Коул 41-дақиқада рақиб дарвозасини тўртинчи бор ишғол қилиб улгурди.

“Челси” 22 ёшли ҳужумкор футболчини бир йил муқаддам “Манчестер Сити”дан 47 миллион еврога трансфер қилганди. Яқинда унинг шартномаси 2033 йилгача узайтирилди. Тўпурарлик маҳоратини намойиш қилиб келаётган футболчининг трансфер нархи 80 миллион еврога кўтарилди.

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!