Шуниси зўр экан! "Тоттенхэм" янги ҳужумчи танлади
Жуда кўп гол уряпти
Лондондаги «Тоттенҳэм» клуби «Бенфика» ҳужумчиси Вангелис Павлидисни ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Fichajes нашри хабар берди.
Манба маълумотига кўра, Павлидис ҳозирча «Тоттенҳэм» учун асосий трансфер мақсади ҳисобланади. «Шпорлар» уни қишки трансфер ойнасидаёқ олишга уринши мумкин, ёки келишувни ёзгача қолдириш эҳтимоли ҳам бор. Шу билан бирга, «Бенфика» ҳозирча музокараларга шошилмаяпти ва инглиз клубига аниқ шарт қўйган: Павлидис фақат 100 миллион евро миқдоридаги келишилган тўлов (клаусула) тўлиқ қоплансагина қўйиб юборилади.
Қайд этилишича, ҳужумчига фақат «Тоттенҳэм» эмас, балки «Астон Вилла», «Ювентус», «Милан», «Атлетико» ва «Барселона» ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Жорий мавсумда Павлидис барча мусобақалар доирасида 16 та ўйинда майдонга тушиб, 16 та гол урди ва тўртта голли узатма амалга оширди.
Изоҳлар (0)