Шунқор Абдурасулов рақибини нокаутга учратди

“Uzbek Tigers” жамоаси Бутунжаҳон бокс сериялари VIII мавсумидаги иштирокини давом эттирмоқда.

“А” гуруҳининг 3-турида жамоамиз Америка минтақаси вакили “Colombia Heroicos” боксчилари билан куч синашмоқда.

“Универсал” спорт саройида ўтаётган бокс кечасининг иккинчи жангида 60 кг вазн тоифасидаги боксчилар  Шунқор Абдурасулов - Дуван Зулета рингга кўтарилдилар.

Мазкур жангнинг 4-раундида Абдурасулов рақибига зарбалар бериши натижасида колумбиялик боксчи жароҳат олди ва ҳакамлар жангни тўхтатишга қарор қилишди.

60 кг: Шунқор Абдурасулов - Дуван Зулета ABD R4 2:31

“Uzbek Tigers” vs "Colombia Heroicos" – 1 : 1

Биздан узоқлашманг, олдинда яна учтата жанг бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!