Симеоне бир шарт билан "Атлетико"да қолади
Мадриднинг “Атлетико” клуби бош мураббий Диего Симеоне билан шартномани узайтирмоқчи.
"As" нашрининг малум қилишича , жорий мавсум якунланганидан сўнг мадридликлар раҳбарияти 53 ёшли мутахассис билан учрашув ўтказади ва унда аргентиналик мутахассиснинг келажаги муҳокама қилиниши режалаштирилган. Манбага кўра, агар бошлиқлар яқинлашиб келаётган трансфер ойнасида таркибни сифат жиҳатидан кучайтиришни кафолатлашса, Симеоне "Атлетико"ни бошқаришда давом этишга тайёр.
Симеоне 2011 йилдан бери 2матрасчилар"ни бошқариб келади. Мураббий ва клуб ўртасидаги амалдаги келишув 2024 йилнинг июнигача мўлжалланган.
33-турдан сўнг "Атлетико" Испания чемпионатида иккинчи ўриндаги "Реал" Мадриддан 2 очко ортда қолган ҳолда учинчи ўринни эгаллаб турибди. Бироқ Симеоне жамоасининг битта захира ўйини бор.
Фикрлар