Симеоне: "Интер" А Серияда жума куни ўз ўйинини ўтказади, биз эса Ла Лигада шанба куни..."

Кеча "Атлетико" сафарда "Севилья"га кичик 1:0 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Мазкур натижадан сўнг "матрасчилар" бош мураббийи Диего Симеоне зич тақвим борасида киноя қилди. 

"Йигитларнинг охиригача курашганидан фахрланаман. Иккинчи бўлимни ажойиб ўтказдик, кўп имкониятлар яратдик. Бироқ тўп рақиб дарвозасига киришни истамади. 

Ҳозир сабр қилишимиз ва ушбу ҳафтадан унумли фойдаланиб қолишимиз керак. "Интер" А Серияда жума куни ўз ўйинини ўтказади, биз эса шанба куни. Ла Лига ва федерацияга маълум қиламизки, бизда "ҳаммаси жойида" эканидан хурсандмиз!"

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!