Симеоне МЮ таклифини қабул қиладими?

“Манчестер Юнайтед” раҳбарлари “Атлетико”га жамоа ярим ҳимоячиси Сауль Ньигес трансфери бўйича таклиф тайёрлаяпти.

Аслида инглизлар бу плеймейкерни ўтган трансферлар вақтида сотиб олмоқчи эди. 26 ёшли ярим ҳимоячининг шартномасида унинг трансфер суммаси 120 миллион еврога баҳоланган. Бироқ “Манчестер Юнайтед” мутасаддилари бу нархни сезиларли даражада пасайтиришга эришмоқчи.

Ньигес “Атлетико” тарбиланувчиси ҳисобланади. У 2014 йилдан бери примерада тўп тепмоқда. Шу пайтгача жами 194 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 24 маротаба аниқ нишонга олган.

Ҳозирча, “Атлетико” бош мураббийи Ньегис бўйича таклифни қабул қилгани йўқ.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!