Симона Халепни мухлислари кечирмаслиги мумкин
Ads

Индиан-Уэллс шаҳрида ўтаётган "BNP Paribas Open - 2018" турнири кутилмаган натижаларга бой ўтмоқда.

Аёллар ўртасида ўтаётган мусобақанинг ярим финалида дунёнинг биринчи рақамли теннисчиси руминиялик Симона Халеп кутилмаганда Наоми Осакага мағлубиятга учради. У ушбу ўйинда бор йўғи учтагина геймни ютиб олди.

20 ёшли Наомининг энди мусобақа финалида россиялик Дарья Касаткина билан ўйнайди.

Sports.uz