Симона Халепни тўхтатиш йўли топилди
Ads

Руминиялик теннисчи Симона Халеп "Wuhan Tennis Open" турнирининг иккинчи даврасида юришини тўхтатди.

Симона словакиялик Доминика Цибулковага қарши ўтган ўйинда 0:6, 5:7 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Шу тариқа Доминика учинчи даврада россиялик Дарья Касаткинага қарши кортга чиқадиган бўлди.

Шуни таъкидлаш ўринлики, Халеп жорий йилда учинчи маротаба биринчи учрашувда мағлубиятга учрамоқда.