Синдаров сипоҳ қурбон қилиб, Прагнанандҳани мағлуб этди

Шахмат бўйича 2026 йилги Жаҳон чемпионлиги учун йўлланма берувчи талабгорлар мусобақасида бугун 3-тур баҳслари бўлиб ўтди.

Жавоҳир Синдаров ушбу турда ҳиндистонлик  Рамешбабу Прагнанандҳага қарши қора доналарда ўйнади. Баҳснинг 13-юришида ҳамюртимиз ўзининг Отини қурбон қилиб, рақибнинг 2 та пиёдасини уриб олиш билан бирга Рамешбабуни рокировкадан маҳрум қилди. Шундан сўнг Жавоҳир ўзи учун қулай ҳужумкор вазиятни қўлга киритди.

Томонлар цейтнотга тушиб қолгани учун баъзи хатолар кузатила бошланди. Сўнгги қўпол хатони эса Прагнанандҳа қилди. Жавоҳир дарҳол бу хато учун ҳиндистонлик шахматчи жазолади. Натижада Рамешбабу 40-юришдан кейин таслим бўлди. 

Ушбу ғалабадан кейин Синдаров 2,5 очко тўплаган ҳолда Фабиано Каруана бир бирга пешқадам бўлиб турибди. Икки шахматчи ҳисобида 1,5 очко бор. Синдаров 4-турда Фабиано Каруанага қарши оқ доналарда ўйнайди. Жавоҳир онлайн ФИДЕ рейтингида 2753,5 балл билан 8-ўринга кўтарилди.

Футбол қоидалари

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!