
"Сити", МЮ ва "Бавария" "Саутгемптон" футболчисига харидар. "Авлиёлар" сўраётган сумма эса даҳшатли
Тайлер Диблингга бир қатор гранд клублар қизиқиз билдирмоқда.
"The Telegraph" нашри хабарига кўра, "Манчестер Сити", "Манчестер Юнайтед", "Бавария" ва "Лейпциг" "Саутгемптон" вингерини жиддий кузатиб бормоқда.
19 ёшли футболчи айни вақтда "Тоттенхэм"нинг асосий трансфер мақсади сифатида кўрилмоқда ва қишдаёқ "авлиёлар" билан ушбу трансфер масаласида музокара олиб борган.
Ўз навбатида "Саутгемптон" Диблингли энг яхши ёш футболчилардан бири сифатида билади ҳамда у учун 100 миллион фунтдан кўпроқ пул талаб қилмоқда.
Тайлор жорий мавсум АПЛ доирасида 2 та гол уришга муваффақ бўлган.
Фикрлар