“Сити” “Барса”нинг нишонини урмоқчи

“Хоффенхайм” ҳимоячиси Малейро Богарденинг омади чопиб қолди. Бу футболчини Европанинг гранд клублари ўз сафига чорламоқда.

“Барселона” уни олиш учун “Милан” билан рақобатлашаётган эди. Энди даъвогарлар сафига “Манчестер Сити” ҳам қўшилди.

“Шаҳарликлар” 18 ёшли футболчини клуб билан шартномани узайтиришга шошилмаётган Эрик Гарсияга ўринбосар сифатида олиб келмоқчи. Ўз навбатида, “Барселона” тарбияланувчиси бўлган Гарсия ёзда Каталонияга қайтиб кетмоқчи бўляпти.

Богарденинг “Хоффенхайм” билан шартномаси келаси ёзда якунланади. Шунинг учун уни олмоқчи бўлаётган клублар футболчи билан қишда шахсий шартнома бўйича келишиб олишга ҳаракат қиляпти.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)