“Сити” бешта соврин ютиши ва юта олмаслигига учтадан сабаб (Эркин Ғайбуллаев таҳлили)
Пеп Гвардиола шогирдлари яқинда ўзларининг иккинчи финалига йўл олишганди. “Брайтон” устидан қозонилган кичик ғалаба эвазига улар Англия Кубоги финалини нақд қилишди.
Шунингдек, улар ЕЧЛнинг чорак финалида “Тоттенхем” билан жавоб ўйинини ўтказишади. Гарчи улар дастлабки ўйинда кутилмаганда сафарда 1-0 ҳисобидаги мағлубиятни қабул қилиб олганига қарамай, “шаҳарликлар”да ҳамон навбатдаги босқичга чиқиш имконияти сақланиб турибди.
Карабао Кубогини ҳисобга олмаганда, амалдаги чемпионлар бошқа тўрт муҳим совринга эга чиқа олишадими? Ёки йўқми?
Қуйида бунинг иложи бор ёки йўқлигига учтадан сабабни таҳлил қиламиз.
Ҳа, улар юта олишади
- Чунки Де Брюйне яна сафда!
Ўтган мавсум қаҳрамони жорий мавсумнинг маълум қисмида яна ўз сўзини айта олди. Аммо бельгиялик футболчи жароҳатлари сабаб мавсумни бир текис ўтказа олмай келмоқда. Энди у яна тўлиқ сафда ва бу жамоаси учун қувонарли хабар.
Бу мавсумда иккинчи маротаба, ярим ҳимоячи қаторасига икки ўйинда гол уришда иштирок этди.
Ярим ҳимоя учлигига қайтиши Гвардиолага яратувчанликни таъминлаб бермоқда. Кучли жамоаларга қарши айнан етакчи футболчининг йўқлиги сезилаётганди.
Шу туфайли Бернардо Сильва яна қанотга кўчирилиши аниқ. У кўпроқ ўша позицияда анча хавфли ўйин кўрсатади.
- Oмад улар томонда
замонавий футболда яхши футболчиларнинг бир жамоада бўлиши етарли эмас. Кўплаб совринлар ютиш учун озгина омад ҳам керак бўлмоқда.
“Манчестер Сити”га эса сўнгги вақтларда омад кулиб боқмоқда. Айниқса Англия Кубогининг ярим финал баҳсида бу кўзга ташланди.
“Брайтон”га қарши учрашувда Кайл Уокер Алиризо Жаҳонбахш билан тўқнашувда сал қолса жамоасини қийин аҳволга солиб қўярди. Яхшиямки ҳакам сариқ карточка билан чекланди. ВАР тизими ҳам ҳакамнинг қарорини қўллаб-қувватлади. Акс ҳолда бир киши кам бўлиб “Брайтон”ни ютиш оғир вазифага айланарди.
- Лапорт – янги “Компани”
“Манчестер Сити” 2008-йилда шайхларга қўлига ўтганидан бери фақатгина бир футболчи жамоанинг ғалабалари рамзига айланди.
Компани узоқ йиллар “Сити” муваффақиятларида асосий вазифани бажарди. Бироқ жароҳатлар эпидемияси бельгиялик ҳимоячини ҳам издан чиқарди. Сўнгги йилларда унга муносиб ўринбосар топиш клуб раҳбариятининг бошоғриғига айланганди.
Афтидан улар унга ўринбосар топгандек. Лапорт “Брайтон”га қарши мукаммал ўйинини ўтказди.
У нега клуб ўтган январь ойида 57 миллион фунт сарфлаганини амалда исботлашга киришиб кетди. 24 ёшли ҳимоячи Отаменди билан кучли ҳимоя чизиғини яратишга улгурди, деб айтсак муболаға бўлмайди.
Йўқ, улар “покер” қила олишмайди
- Ҳимоядаги хатоликлар
“Шаҳарликлар” таркибида сифати жиҳатидан анча юқори футболчиларга тўла. Бироқ бир ёки икки позициядаги заифлик уларга муҳим турнирларда ғолибликка эришишига тўсқинлик қилиши мумкин.
Сўнгги икки мавсум ичида улар ҳимоя чизиғини кучайтириш учун 100 миллион фунтдан ортиқ пул сарфлашганига қарамай, орқа чизиқда баъзи муаммолар ҳамон кўзга ташланиб турибди.
Яна “Брайтон”га қарши ўйинни олайлик, жамоа ўйинни Уолкер ва Менди билан бошлади. Менди эса узоқ муддатлик жароҳатдан кейин энди ўйинга қўшилмоқда. Мендининг асосий таркибда тушишига ягона сабаб Зинченконинг ҳафта ўртасида жароҳат олиб сафдан чиққани бўлди. Унинг сўнгги қарор қабул қилишлари ўта кучсиз эди.
Уолкернинг сариқ карточка олиши эса иккинчи бўлимда Данило курашга қўшилишига замин яратди. Сафда бўлган ягона ҳимоячилардан фақатгина у қолди.
Мавсум тугашига ўнтача ўйин қолганида, “Сити” спорт формасида бўлган ҳимоячиларга катта эҳтиёж сезади.
- Голлардан дарак йўқ
Тўғри, жамоа мавсум давомида кўплаб голлар урди. Аммо Гвардиола шогирдлари муҳим паллаларда тўпурарлигини йўқотиб қўймоқда. Кечаги учрашувда ҳам улар битта гол уришнинг уддасидан чиқа олмади.
Сўнгги вақтларда, жамоа ҳужумчилари ҳам ўз самарадорликларини анча йўқотиб қўйди. Жезусни қийнаб келаётган жароҳат гирдоби, Агуэрода кузатилаётган бироз пасайиш жамоанинг ўйинига таъсир қилмай қўймаяпти.
- Тартибсизлик
Жамоа кучли бўлмасин, клуб фол ишлатиш бўйича анча юқорида. Ярим финал ўйинида 13 фол ишлатишга мажбур бўлди, бу “Брайтон”никидан саккизтага кўп эди.
Отаменди, Лапорт ва Стерлинглар бу борада клуб пешқадамлари. Уларнинг ҳар бирида иккитадан фол бор.
Агарда иш бу тарзда ривожланса, ЕЧЛда ҳам уларга ёмон бўлиши турган гап.
Фикрлар