“Сити”: Бу жамоага футболчи бермаймиз!
“Манчестер Сити” дарвозабони Жеймс Траффорд ашаддий рақиб – “Манчестер Юнайтед” сафига ўтмайди, деб хабар беради The Sun.
Манбага кўра, дарвозабон учун Манчестер шаҳридан чиқмасдан клуб алмаштириш эмас, балки бошқа чемпионатга ўтиш устувор ҳисобланади. Аввалроқ Траффордга “Манчестер Юнайтед” қизиқиш билдиргани ҳақида хабарлар чиққан эди.
23 ёшли маҳоратли дарвозабон мунтазам ўйин амалиётига эга бўлиш учун “шаҳарликлар” сафини тарк этишга қарор қилган. Чунки тажрибали Жанлуижи Доннарумма билан рақобат унинг истаганча майдонга тушишига имкон бермаяпти.
Дарвозабон ҳолатига “Ювентус” ҳам қизиқиш билдирмоқда. Туринликлар футболчи учун тахминан 20 миллион евро тўлашга тайёр. Шунингдек, унга “Астон Вилла” ва “Ньюкасл Юнайтед” ҳам даъвогарлик қилмоқда.
Жорий мавсумда Жеймс Траффорд 14 та ўйинда 10 та гол ўтказиб юборган ва 7 марта ўз дарвозасини дахлсиз сақлаган. Унинг “Манчестер Сити” билан шартномаси 2030 йил ёзигача амал қилади.

Фикрлар