
"Сити" Бундеслига юлдузи билан музокараларни бошлади
"Манчестер Сити" "Байер"нинг 21 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячиси Флориан Вирцнинг вакиллари билан футболчининг келгуси ёзда "шаҳарликлар" сафига ўтиши борасида музокараларни бошлади. Бу ҳақда "Football Insider" хабар бермоқда.
Манбанинг маълум қилишича, германиялик ярим ҳимоячига "Бавария" ҳам қизиқиш билдирмоқда. Бироқ, "Манчестер Сити" Вирц учун курашда Мюнхен клубига рақобат қилишга тайёр эканлигини билдирди.
Жорий мавсумда Флориан барча мусобақаларда 39 та ўйинда иштирок этиб, 15 та гол урди ва 13 та гол узатмасини амалга оширди.
Эслатиб ўтамиз, футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзигача мўлжалланган. Трансфермаркт порталида келтирилган маълумотларга кўра, футболчининг трансфер қиймати 140 миллион еврони ташкил этади.
Фикрлар