"Сити" футболчиси "Барселона"га ўтишга рози

CHERY AUTO

"Манчестер Сити" ҳимоячиси Эрик Гарсия "Барселона"га ўтишга рози бўлди. Футболчи Каталония клуби билан шартноманинг шахсий бандларини келишиб олди. Бу ҳақда "Guardian" нашри ёзмоқда.

Манбанинг хабарига кўра, ҳозирча футболчи қачон "Барса"га ўтиши номаълум. Гарсиянинг "шахарликлар" билан амалдаги шартномаси жорий йилнинг июнь ойида якунига етади, шу сабабли "қизил анорранглилар" футболчини текинга қўлга киритиши мумкин. 

Tecno

Аввалроқ, "Манчестер Сити" Эрик трансферидан камида 15 миллион евро ишлаб олишни режалаштираётганди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!