"Сити" футболчиси "Челси"да муваффақиятли тарзда тиббий кўрикдан ўтди
"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Коул Пальмер фаолиятини "Челси"да давом эттириши кутиляпти.
Журналист Мэтт Лоу берган хабарга кўра, 21 ёшли футболчи "аристократлар"да муваффақиятли тарзда тиббий кўрикдан ўтган. Унинг трансфери эртага эълон қилиниши кутиляпти.
Аввал чиққан хабарларга кўра, унинг трансфери "Челси"га тахминан 45 миллион фунтга тушади.
Фикрлар