"Сити" ҳимоячи сотиб олиб, уни "Ланс"га ижарага бермоқчи

TIGGO 2 PRO

"Манчестер Сити" клуби 2004 йилда туғилган "Вальядолид" ҳимоячиси Жума Баҳни ўз таркибига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда таниқли инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

"Айни вақтга келиб, футболчи ва клуб ўртасида оғзаки келишув амалга ошган. "Шаҳарликлар" 19 ёшли ҳимоячини сотиб олиб, уни "Ланс"га ижарага беришни режалаштирмоқда. Абдуқодир Ҳусановнинг трансферидан сўнг "Сити" ҳамда "Ланс" билан муносабатлар анча яхши. 

"Трансфер учун дадил қадамлар ташланган. Тез орада - "HERE WE GO"
, - дея ёзиб қолдирди Романо. 

Таъкидлаш керак, Манчестер клуби кеча Ҳусанов трансферини эълон қилди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!