“Сити” ҳужумчи билан шартнома тузди

“Манчестер Сити” раҳбарияти ёш ҳужумчи Лиэм Делап билан узоқ муддатли янги шартномага имзо чекди.

Клуб матбуот хизматининг хабар беришича, 18 ёшли футболчи 2026 йилнинг ёзигача давом этадиган битимга эга бўлди. Келишувнинг молиявий томонлари ошкор қилинмаяпти.

Лиэм Делап Англия футболида машҳур бўлган Рори Делапнинг ўғлидир. Унинг отаси ўз даврида “Саутгемптон”, “Сандерленд” ва “Сток Сити” шарафини ҳимоя қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!