“Сити” Кейн учун ҳеч ким бермайдиган сумма таклиф қилмоқчи

“Манчестер Сити” раҳбарияти “Тоттенхэм”дан Ҳарри Кейнни трансфер қилиш фикридан қайтгани йўқ.

“Шаҳарликлар “ ўз мақсадига етиш учун лондонликларга Англияда ҳеч ким таклиф қилмайдиган сумма 175 миллион евро бермоқчи.

“Манчестер Сити” хўжайинлари бу сумма “Тоттенхэм” президенти Даниэл Левини музокараларга қайтаришига ишонмоқда . Аввалроқ, Лондон клуби раҳбари манчестерликларнинг мурожаатларига жавоб бермай қўйганди.

Ҳарри Кейннинг ўзи Леви ваъда бериб, уни қўйиб юбормаётганидан норози бўлмоқда. 28 ёшли ҳужумчи айни кучга тўлган пайтида совринлар учун курашадиган жамоада ўйнамоқчи. “Тоттенхэм” ҳозир Англиядаги чемпионлик ёки Чемпионлар лигаси ғолиблиги учун курашадиган даражада эмас.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!