"Сити" "Манчестер Юнайтед" қизиқиш билдираётган футболчини илиб кетмоқчи

"Астон Вилла" ярим ҳимоячиси Жек Грилиш фаолиятини "Манчестер Сити"да давом эттириши мумкин.

The Telegraph нашри хабарига кўра, манкунианликлар 24 ёшли инглизни ёзда "Бавария"га кетиши кутилаётган Лерой Санега ўринбосар сифатида кўрмоқда.

Олдинроқ, Грилиш яқин вақтлар ичида "Манчестер Юнайтед"га ўтиши ҳақида хабар бериб ўтган эдик.

Жорий мавсумда хавбек Англия чемпионатида 30 та ўйинда майдонга тушиб, 7 гол ва 6 голли узатма берган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!