“Сити” Мессини олиш йўлини топди. Бу “Барса”га ёқадиган ечим
Лионель Мессини қўлга киритишни истаётган “Манчестер Сити” бу ишни фэйр-плей қоидаларини бузмасдан амалга ошириши талаб этиларди. Манчестерликларнинг тажрибали мутахассислари Гвардиолага бу масала ечимини кўрсатиб беришди.
Айтиш мумкинки, бу таклиф “Барселона”га ҳам маъқул келади. Чунки инглизлар каталонияликлар кўз тиккан футболчилардан фойдаланишга қарор қилган.
Режага кўра, “Манчестер Сити” Месси учун каталонияликлар 100 миллион евро, шунингдек, Куман оғиз солаётган Габриэль Жезус, Бернарду Силва ва Эрик Гарсияни қўшиб бермоқчи.
Ҳозирча, “Барселона” бунга муносабат билдирмади.
Фикрлар