“Сити” Мессини олишга тайёр!

“Манчестер Сити” раҳбарияти “Барселона” билан ҳамкорлиги якунланаётган Лионель Мессини олиш вариантига қайтди.

“Шаҳарликлар” аргентиналик тўпурарни эркин агент сифатида бепул қўлга киритиш истагида. Хосеп Гвардиола вакиллари Месси билан баҳор ўрталарида музокарага киришмоқчи. Футболчининг ўзи фаолиятини қаерда давом эттириш масаласини мавсум якунлангач, ҳал қилишини билдирган. Демак, “Сити” раҳбариятида Мессини Англия келишга кўндириш учун бир неча ой вақт бор.

Бироқ, кўп нарса 7 март куни “Барселона” клуби президенти лавозимига бўладиган сайлов натижаларига боғлиқ. Бўлажак президент олдидаги энг муҳим ва долзарб масала жамоа сардорини клубда қолишга кўндириш бўлади.

Лионель Мессига “Манчестер Сити”дан ташқари Европанинг энг бадавлат клубларидан ҳисобланган ПСЖ ҳам даъвогарлик қилмоқда.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!