"Сити" Рахимни кўндирди
"Манчестер Сити" клуби ҳужумчи Рахим Стерлинг билан амалдаги шартномани узайтиришга жуда яқин турибди. Бу ҳақда The Telegraph нашри хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбага кўра, клуб ва футболчи ўртасидаги музокаралар тахминан бир соатча давом этган. Янги келишувга кўра, англиялик футболчи “шаҳарликлар” сафида йилига 21 млн евро маош олиши мумкин. “Сити” айнан маошни ошириш эвазига ўз тўпурарини “Реал”га ўтиб кетишини олдини олишга эришиши кутилмоқда.
25 ёшли Стерлинг бу мавсум “Манчестер Сити” сафида 39 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 20 та гол ҳамда 7 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган.
Фикрлар