"Сити" сардори турк клубига ўтиб кетиши мумкин

Англиянинг "The Sun" нашри бераётган ҳабарларга кўра, Илкай Гюндоганни "Галатасарой" клуби қўлга киритмоқчи. Футболчининг "Манчестер Сити" билан амалдаги шартномаси 2023 йилда тугайди.

Манбанинг таькидлашича, Гюндоган жамоа билан битимни узайтирмоқчи эмас. Туркия клуби эса ушбу вазиятдан фойдаланиб қолмоқчи.

Ярим ҳимоячи ушбу мавсум барча чемпионатда 14 та ўйинда қатнашиб, 2 та гол ва 1 та асисст амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!