"Сити" собиқ футболчиси: "Гвардиола 10 ой ичида мени ўзгартира олди"

"Манчестер Сити" собиқ футболчиси Гаэль Клиши бош мураббий Хосеп Гвардиола ҳақида ўз фикрларини маълум қилди. Унга кўра, Пепнинг салоҳияти бошқа мураббийларга қараганда анча юқори.

"Пеп мени 10 ой ичида бутунлай ўзгартириб юборди. Футбол ҳақидаги қарашларим, майдонда қиладиган ҳаракатларим аввалгисидан тубдан фарқ қиларди.   

У жуда эҳтиёткор инсон. Ҳар бир деталга синчковлик билан эътибор қаратади. Керак бўлса, кун давомида фақат ўйинни таҳлил қилиш билан шуғулланади.

Гвардиоланинг бу ҳаракатларидан сўнг футболчилар ҳам ўз устида ишлашга киришади. Тан оламан, мен Пепдек ўз ишига жиддий ёндашадиган мураббийни олдин кўрмаганман", - деди франциялик футболчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!