"Сити" узоқда порлаган юлдузни кўзлади
Albicaleste нашрининг хабар беришича, “Манчестер Сити” раҳбарияти узоқ Аргентинадан яна бир футболчи олиб келмоқчи.
Манбанинг таъкидлашича, “Ривер Плейт” ярим ҳимоячиси Энцо Фернандес “шаҳарликлар” эътиборига тушган.
Айни пайтда томонлар бўлажак трансфер борасида музокараларни бошлаб юборгани айтилмоқда. Аргентиналик истеъдодли ўйинчи билан 2025 йилнинг ёзигача давом этадиган шартномага эга ва футболчини 6,5 миллион еврога баҳоламоқда.
Энцо Фернандес жорий мавсумда тўққизта учрашувда майдонга тушиб, иккитаган гол ва ассист қайд этди.
Фикрлар