"Сити" ва "Ливерпуль" трансфер бозорида ҳам бир-бирига рақиблик қиляпти
"Манчестер Сити" ва "Ливерпуль" ёзги трансферлар ойнасида "Интер" футболчиси Лаутаро Мартинесни сотиб олишга уриниб кўради. Бу ҳақда "The Sun" нашри хабар берди.
Қайд этилишича, футболчи миланликлар раҳбариятига клубдан кетмоқчилигини маълум қилган. Бундан хабар топган АПЛ грандлари уни ўз сафига қўшиб олиш ҳаракатига тушган.
"Шаҳарликлар" Эрлинг Холанд трансфери ўхшамаса, бор эътиборини аргентиналик форвардга қаратади. Шунингдек, "Ливерпуль" клуби ҳам ҳужумда рақобатни кучайтириш мақсадида Лаутарони харид қилмоқчи.
Маълумот ўрнида, Лаутаро Мартинес жорий мавсум А Сериянинг 25 ўйинида 14 гол ва 2 ассист муаллифига айланган.
Фикрлар