“Сити” ва “Ливерпуль”ни ёқтирмайман!
“Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Маркус Рэшфорд сўнгги пайтда Англия чемпионлиги учун талашаётган икки клубни ёқтирмаслигини очиқчасига айтди.
- Менга “Ливерпуль” ҳам, “Манчестер Сити” ҳам ёқмайди. “Ливерпуль” ўз тарихига эга жамоа экани ҳам менга унча хуш келмайди. “Сити”ни ҳам ёмон кўраман.
Бошқа томондан қараганда, уларга эътироз қилиш учун ҳеч кимнинг бирор асоси йўқ. Шундай бўлса-да, “Ливерпуль” билан рақобат биз учун муҳимроқ ҳисобланади, - деди Маркус Рэшфорд.
Англиянинг ҳужумчининг “Юнайтед” билан шартномаси якунланишига бир мавсум қолди. Клуб у эркин агент сифатида қўлдан чиқиб кетмаслиги учун битимни ҳеч бўлмаганда яна бир йилга узайтирмоқчи. Маркус Рэшфорд бу борада ҳали бир қарорга келмади.
Фикрлар