“Сити” хўжайинлари Гвардиола бўйича қарорини айтди

Хосеп Гвардиола “Манчестер Сити”ни навбатдаги чемпионлик сари етаклаб кетмоқда. Бироқ, испаниялик мутахассиснинг клуб билан шартномаси тобора якунланиб боряпти.

Гвардиола 2023 йилнинг ярмигача манчестерликлар хизматида бўлади. Мутахассис шартнома тугаши билан фаолиятида бироз танаффус қилиб, кейинчалик юқори мақсадлар сари курашадиган терма жамоани бошқариш режаси борлигини маълум қилган.

“Манчестер Сити” хўжайинлари совринларни ютишни уддалаётган тажрибали мураббийни қўлдан чиқармоқчи эмас. Улар Гвардиолага маоши сезиларли даражада оширилган янги битим таклиф қилиш бўйича иш олиб бормоқда.

Хосеп Гвардиола анчадан бери “шаҳарликлар” билан Чемпионлар лигаси бош совринини қўлга киритмоқчи. Кўп нарса қитъанинг энг нуфузли турниридаги натижаларга боғлиқ бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!