“Сити” Холандни ҳеч кимга бермайди
“Манчестер Сити” раҳбарияти жамоа тўпурари Эрлинг Холандни узоқ муддат Манчестерда олиб қолиш йўлини қидирмоқда.
Мутасаддилар норвегиялик ҳужумчига янги шартнома таклиф қилмоқчи. Асосий мақсад – янги битимда Холандни трансфер қилиш имконини берадиган бандни олиб ташлаш. Лекин Эрлингнинг агентлари бунга йўл қўймайди.
Захира варианти сифатида клуб хўжайинлари бадал пулини катта қилиб қўйишни режалаштиряпти. Ҳужумчининг ҳозир 180 миллион еврога трансфер қилиш имкони борлиги айтилмоқда.
Янги шартномага кўра, бадал пули анча кўтарилади.
Эрлинг Холандга асосан испан грандлари – “Реал” ва “Барселона” даъвогарлик қилмоқда.
Фикрлар