“Сити” Холандни “Реал”га бермаслик учун бошқа ўйинчини “қурбон” қилади

“Реал” раҳбарияти келаси йил ёзда ҳужум чизиғи учун номдор футболчи олиб келиши кутиляпти. Мадридликлар режасида Килиан Мбаппе ва Эрлинг Холанддан бошқа номзодларни олиш ҳам борлиги айтилмоқда.

Ўз навбатда, Эрлинг Холандга эгалик қилувчи “Манчестер Сити” норвегиялик тўпурарни ўз сафида сақлаб қолиш йўлларини қидирмоқда.

“Шаҳарликлар” мадридликлар нишонига Хулиан Альварес тушганидан мамнун. Хосеп Гвардиола Холанд жамоада қолиши учун аргентиналик ҳужумчини “қурбон” қилишга тайёр.

Агар “Реал” келаси ёз Хулиан Альваресни сўрайдиган бўлса, манчестерликлар бу таклифни иккиланмай қабул қилади. Ҳозирдан, “Қироллик клуби” 23 ёшли Альваресни жамоани кучайтира олишига ишонч билдирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!