“Сити” яна бир катта трансферга қўл урди

Хосеп Гвардиола Чемпионлар лигасида ғолиб чиқадиган жамоа шакллантириш мақсадида жуда кучли ва қимматбаҳо ўйинчиларни сотиб олишга алоҳида эътибор қаратмоқда.

Бу гал “шаҳарликлар” Англия терма жамоаси ва “Лидс” клуби ярим ҳимоячиси Кэлвин Филлипс трансфери бўйича иш бошлашга тайёр.

Мутахассислар бу трансферни 50 миллион еврога баҳоламоқда.

Таянч зона ва ҳимоя марказида ўйнай оладиган бу ўйинчи ўтган мавсумда жароҳати туфайли кўп ўйнай олмади. Шунга қарамай, унга жиддий таклифлар бўляпти.

26 ёшли футболчи мавсум давомида 23 марта майдонга тушиб, ўз ҳисобига биттадан гол ва ассист расмийлантирди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!