“Сити” юлдузи бир лиганинг ўнта жамоаси билан музокара қилди
“Манчестер Сити” плеймейкери Кевин де Брюйне келаси мавсумни ҳам Хосеп Гвардиола қўл остида ўтказишини эълон қилган.
Бельгиялик ярим ҳимоячи бир йилдан кейин шартномасини тугатиб, бошқа жамоага ўтиши кутилмоқда.
32 ёшли футболчи билан ҳозирдан келишиб қўймоқчи бўлаётган клублар пайдо бўлди.
The Mirror нашрининг ёзишича, Саудия Арабистонининг ўнта клуб вакиллари Кевин де Брюйненинг агентлари билан музокарага киришди. Харидорлар орасида “Ан-Наср”, “Ал-Иттиҳод” ва “Ал-Ҳилол” сингари лиганинг қудратли клублари бор.
Шунга қарамай, айрим манбалар моҳир ярим ҳимоячи фаолиятини АҚШда давом эттириши мумкинлиги ҳақида ҳам хабар тарқатяпти. Қолаверса, де Брюйне даражасидаги футболчига Европанинг кучли бешлик чемпионатларидан ҳам чорловлар бўлиши аниқ.
Фикрлар