“Сити” юлдузи: Мен кетаман!

Англия терма жамоаси ҳужумчиси Раҳим Стерлинг “Манчестер Сити”ни тарк этиб, бошқа клуб шарафини ҳимоя қилиш борасида бош қотирмоқда.

Ўз навбатида, бош мураббий Хосеп Гвардиола 26 ёшли футболчига ишонч билдиришда давом этади ва клуб хўжайинларидан унга янги шартнома таклиф қилишини сўраяпти.

Стерлинг 2015 йилдан бери “шаҳарликлар” сафида тўп тепмоқда. Унинг амалдаги шартномаси яна икки йил давом этади.

Якунланган мавсумда 49 та учрашувда 14 та гол уриб, 12 та голли пас узатган тезкор футболчига “Реал”дан таклиф бўлмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!