"Сити" юлдузи рақиб жамоага ўтди
“Манчестер Сити” ҳужумкор футболчиси Раҳим Стерлинг “Челси” билан шартнома имзолайдиган бўлди.
Клубдар ушбу трансфер борасида бир тўхтамга келди ва тез орада Стерлинг трансфери расман эълон қилинади.
Манбаларнинг таъкидлашича, “шаҳарликлар” ўз футболчини 53 миллион евродан ошиқроқ маблағ эвазига қўйиб юборади. “Аристократлар” бу суммага қўшимча тарзда яна 12 миллион евро атрофида бонуслар тўлаб боради.
Раҳис Стерлингнинг ўзи “Челси” билан бир неча кун олдин шахсий шартнома бандларини келишиб олган ва клубларнинг бир қарорга келишини кутаётган эди.
Англиялик ҳужумчи янги клуби билан 2027 йилнинг ярмигача двом этадиган шартнома имзолайди. Томонлар ўзаро келишган ҳолда ҳамкорликни яна бир мавсум узайтириши мумкин.
Фикрлар