Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Лионель Скалони Алехандро Гарначонинг Америка кубогида қатнашииши ёки қатнашмаслиги ҳақида гапирди.

"Гарначо Америка кубоги учун якуний таркибда бўлишига кафолат бераман. У, шубҳасиз, биз билан бўлади", - дея Скалонининг сўзларини келтиради италиялик журналист Фабрицио Романо.

Эслатиб ўтамиз, АПЛнинг сўнгги мавсумида 19 ёшли Гарначо 36 учрашувда қатнашиб, 7 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Алехандро Англия кубоги финалида "Манчестер Сити"га қарши ўйинда ҳам рақиб дарвозасини ишғол қилди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!