Скаутларнинг кўзи қаерда эди? Суперҳужумчи уни ўнта жамоа олмаганини ошкор қилди

“Барселона” ҳужумчиси Антуан Гризманн футболда ўз ўрнини топиш учун қатор қийинчиликларни енгиб ўтганини айтиб берди.

- Болалигимда мени олишларини сўраб, ўнта жамоага борганман. Ҳеч бири мени олмаган. Бўй-бастим уларга тўғри келмаган. Ҳеч қайсиниси ўзимни кўрсатиш учун имкон бермаган. Айниқса, “Мец” жамоасининг жавобидан қаттиқ ранжиганман. Улар отамга қўнғироқ қилиб, мени олишни рад этишганида хонамдан чиқмай, бир неча кун йиғлагандим, - дейди Антуан Гризманн.

Антуан ўз юртида таниқли бўлмаган “Макон” жамоасидан футбол ўйнашни ўрганган. Кейинроқ, “Реал Сосьедад” ёшлар жамоасида ўйнаб, 2009 йили  асосий таркибга ўтказилган. У 2014-2019 йилларда “Атлетико”да тўп сурганидан кейин “Барселона”га келди.

Эриксенга кутилмаган харидор чиқди. “Интер” хурсанд...

“Сити” энг зўр ўйинчисини қолишга кўндирди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!