Скоулз: МЮ шундай ўйнашда давом этса, келаси мавсум Европа лигасидан ҳам қуруқ қолади

"Манчестер Юнайтед" афсонаси Поль Скоулз собиқ жамоасининг "Брайтон"га мағлубияти ҳақида гапириб ўтди. 

"Бу ўтган мавсумдаги ўйинларга жуда ўхшайди. Тан олиш керак, "Брайтон" ажойиб тарзда ғалабага эришди. 

Тен Хагнинг ҳали қиладиган ишлари кўп. Унга бошқача футболчилар керак. Агар клуб шу тарзда ўйнашда давом этса, кейинги мавсум Европа лигасидан ҳам қуруқ қолади. 

Жамоа биринчи бўлимда ўта тартибсиз ҳаракат қилди. Майдон маркази рақибга топшириб қўйилди. "Манчестер Юнайтед"даги йигитлар бундай ўйнамаслиги керак", - деди англиялик собиқ футболчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!