Славко Лукич "Қўқон-1912"даги фаолиятини давом эттиради

Ўтган мавсумни "Қўқон-1912" жамоасида ўтказган ўнг қанот ҳимоячиси, cербиялик тажрибали футболчи Славко Лукич янги футбол мавсумини ҳам қўқонликлар сафида ўтказадиган бўлди.

Жамоа Лукич билан тузилган шартномани 2022 йилнинг сўнггига қадар узайтирди.

Славко Лукич ўтган мавсумда ўзининг ўйинлари, ақлли паслари ҳамда жарима зарбаларини чиройли тарзда амалга ошириши билан мухлислар ҳурматини қозонган.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!