Слоан Стивенс

Дунёнинг учинчи рақамли теннисчиси америкалик теннисчи Слоан Стивенс Америка очиқ чемпионатида иштирокини ғалаба билан бошлади.

Слоан "Катта дубулға" мусобақасининг биринчи даврасида россиялик Евгения Родинани 6:1, 7:5 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Энди Нью-Йоркдаги турнирнинг иккинчи босқичида Стивенс яна бир рус теннисчиси Ангелина Калининага қарши кортга чиқади.