Слот "Ливерпуль"нинг ўйини ҳақида гапирди
"Ливерпуль" бош мураббийи Арне Слот Англия Премьер-лигасининг ҳозирги турнир жадвали ҳақида гапирди.
"Биринчи ўриндалигимиз бизни жуда ҳам яхши жамоа эканлигимизни билдиради. Мавсумнинг биринчи ярими якунланишига 3 та ўйин қолди.
Сизнинг жамоангиз шундай ажойиб ўйин кўрсатса, сизни мағлуб этиш осон бўлмайди. Агарда, чемпионатни ютиш осон бўлганда бундай футболни ҳамма ҳам кўрсата оларди",- деди нидерландиялик мутахассис Sky Sport билан интервюда.
"Қизиллар" 17 та турдан сўнг, 39 очко тўплаб, биринчи ўринни эгаллаб туришибди. Мерсисайдликларнинг навбатдаги ўйини 26 декабр "Лестер"га қарши бўлади.
Фикрлар