Слуцкий: Ҳакам ёки сотилган, ёки футболни тушунмайди
Россия премьер-лигаси биринчи туридан ўрин олган "Рубин" - "Локомотив" учрашуви мобайнида майдондан четлатилган мезбонлар бош мураббийи Леонид Слуцкий бош ҳакамни кескин танқид қилди.
"Ўйиндан сўнг, мен дунёдаги энг тажрибали ҳакамлардан бири Бьорн Куйперс билан боғландим. Мен ҳаттоки ёзишмаларимизни ҳам кўрсатишим мумкин. Унинг фикрича, дарвозабон тўпга ўйнамаган. Бу - пенальти ва сариқ карточка.
Иванов эса видеотакрорларни кўра туриб, менга пенальти эмаслигини айтди. Савол туғилади: Куйперс кучлироқми ёки Иванов? Балки, арбитр футболни тушунмас, балки у коррупцияга йўл қўйгандир. Иккала ҳолатда ҳам ечим битта - уни бутун умрга футболдан четлатиш керак".
Фикрлар