Снейдер ҳали фаолиятини қаерда давом эттириш ҳақида бир қарорга келмади

Мавсум якунларига кўра “Галатасарой” билан шартномасини бекор қилган Уэсли Снейдер айни дамда келажак фаолияти ҳақида аниқ бир тўхтамга келмаганлигини айтиб ўтди.

“Менда ҳозирча келажагим борасида бирор-бир аниқ режа йўқ. Мен Амстердамга кетаман ва ана шу ерда бир тўхтамга келаман.

Албатта, жамоадан бундай ҳолатда кетганимдан ҳафаман. Аммо, мураббий ўз танловини эълон қилди. У мен билан ишламасликни маъқул кўрди”, - дейди голландиялик 33 ёшли футболчи Goal нашрига берган интервьюсида.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)