Собиқ "Барселона" юлдузи футболчилик фаолиятини якунлади
"Арсенал" ва "Барселона" каби клубларда тўп тепган ҳимоячи Томас Вермален футболчилик фаолиятини якунлаганини эълон қилди.
2019 йилда "кўк-анорранглилар"ни тарк этган футболчи 3 йил давомида Япониянинг "Виссел Кобе" жамоаси шарафини ҳимоя қилди. Эндиликда у Бельгия терма жамоаси мураббийлар штабида ишлайди.
Қайд этиш лозим, у "Аякс" ва "Рома"да ҳам самарали фаолият олиб борган.
36 ёшли фулбек Каталония клуби сафида тўрт марта Ла Лига ва уч бора Испания кубоги бош совринини қўлга киритган. Шунингдек, Томас 2015 йилда "блаугранас" билан биргаликда Европа чемпионлар лигасида ҳам зафар қучган.
Фикрлар